Welcome to Farg'ona don maxsulotlari OAJ   Belgilangan matnni o`qish uchun quyidagi tugmani bosing! Welcome to Farg'ona don maxsulotlari OAJ Powered By GSpeech

Hujjatlar

1

 

 

“Фарғонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти тўғрисида маълумотлар:

 

“Фарғонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда Жамият”) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кўмитаси Фарғона вилояти бошқармасининг 1994 йил 28 декабрдаги 784-к-ПО-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этилган. Жамият тўғрисидаги устав Фарғона вилояти Фарғона шаҳар хокимлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш инспекциясида 2014 йил 15 октябрда 421-сонли реестр билан рўйҳатга олинган. Ушбу уставга асосан куйидагилар Жамиятнинг асосий вазифалари хисобланади:

Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад  Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан  акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

     Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва ҳизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

-       Ун маҳсулотлари, ҳалқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш, турли корхона, ташкилот ва фуқароларга турли ҳизматлар кўрсатиш;

-       Қишлоқ ҳўжалиги корхоналари ва шаҳсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш;

-       Ғалла экинлар донини тайёрлаш ва экиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шаҳсий томорқа хўжаликларига етказиб бериш;

-       Ун ва ун маҳсулотларини  ишлаб чиқариш ва корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш:

-       Омуҳта ем ишлаб чиқариш;

-       Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳарид қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш;

-       Чорвачилик ва паррандачилик фаолияти, чорва ва парранда ўстириш ва сотиш;

-       Ҳалқ ҳўжалиги ва аҳолини дон, ун, ёрма, омуҳта ем, нон-булка, макарон ва кандитор маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва таъминлаш;

-       Корхонанинг ишлаб чиқариш технологиясини жадаллаштириш, кенгайгириш, реконструкция қилиш ва техник қайта қуроллантириш бўйича ишларни ташкил қилиш;

-         Дон навли ва дуккакли дон уруғларини, бошқа қишлоқ ҳўжалик    маҳсулотларини ҳарид қилишни, уларни давлат эҳтиёжлари ва бошқа исътемолчиларнинг буюртмалари учун етказиб беришни таъминлаш;

   - Узоқ муддатли ва қисқа муддатли маркетинг дастурини ишлаб чиқиш, буюртмалар папкасини шакллантириш ва уларни жойлаштириш, маҳсулотларни

реклама қилиш;

-         Ишлаб чиқаришни барча чоралар билан интенсивлаштириш ва моддий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

     - Корхона ходимлари учун ҳавфсиз ва нормал меҳнат шароитини яратиш, меҳнат, ижтимоий-маданий имтиёзлар бериш;

     - Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш, кичик ва қўшма корхоналар тармоқларини, тижорат марказларини, майда улгуржи воситачи ва чакана савдо дўконлари, савдо уйлари, улгуржи ярмаркалар очиш, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланиш;

      - Ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга доир ишлаб чиқариш ҳамда тижорат воситачилик  ҳизматларини амалга ошириш, ишлаб чиқарувчилардан, уларнинг қайси идорага бўйсиниши ва мулқчилик шақлларидан қатъий назар, моддий ресурслардан ва товарларни эркин сотиб олишни ҳамда уларни ҳаридорларга сотишни ташкил этиш;

      - Хом-ашё, тайёр маҳсулотлар ва товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо воситачилари, шунингдек хорижий фирмалар билан контракт ва тўғридан тўғри шартномалар тузиш йўли билан товар ресурсларидан ҳарид қилиш;

      - Амалдаги қонунчиликка асосланган ҳолда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш; 

  - Аҳолига ҳамда ҳалк ҳўжалигининг қурилиш, саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа соҳалардаги корхоналарга, фирмаларга, юридик ва жисмоний шаҳсларга транспорт хизмати кўрсатиш (маиший-коммунал, ижара, автотаъмирлаш, транспорт, жумладан халқаро юқ ташиш, туристик ҳизматлар);

   - Қурилиш-монтаж, конструкторлик-лойиҳа, тузатиш ва ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

   - Ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларини ва вилоят ҳудудидан ташқари ҳарид қилинган маҳсулотларни миллий валюта-сўмга ва эркин айирбошланадиган валютага сотиш учун турли савдо дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналарини очиш;

   - Автомобил транспорти орқали юқ ва йўловчиларни ташиш;

   - Жамият ходимлари ва уларнинг ойлаларини соғломлаштириш учун дам олиш

масканларини ташкил этиш;

   - Юридик ва жисмоний шаҳсларга пуллик ҳизмат кўрсатиш;

   - Ташқи иқтисодий алоқалар билан шуғулланиш;

   - Перспектав техник ва ижтимоий кашфиётлар, ёш олимлар, кашфиётчилар ва рационализаторлик таклифларини тадбиқ этиш ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш чораларини кўриш;

  - Дўконларни, филиалларни ва бўлимларни ташкил этиш;

  - Ўзининг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш, бошқа ҳўжалик жамиятларини таъсис этиш;

  - Қимматбахо қоғозлар (акциялар, фючерс, опцион, депозит сертификатлар, облигациялар) чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа эмитентларнингқимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш;

       - Жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ва бажариладиган ҳизматларни оммавий матбуот, радио ҳамда телевидение ёрдамида реклама қилиб бориш;

  - Ўзбекистан Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва бошқа маҳсус руҳсатнома (квота) берадиган давлат ташкилотлари қоидаларига амал қилган холда: чет эл. МДХва республика ҳудудидаги корхона, ташкилот ва фирмалар билан ўзаро иқтисодий ҳамкорлик қилиш, воситачилик фаолиятини юритиш;

  - Инвесторларнинг молиявий маблағларини шаҳсий қимматли қоғозлар тарзида жойлаштиришга жалб этиш (акциялар, облигациялар, векселлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан таъқиқланмаган бошқа қимматли қоғозлар);

   -  Суғурта фаолияти ва нафақа билан таъминлашни амалга ошириш;

  - Хар қандай ҳўжалик фаолиятида ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ воситачилик ҳизматларини кўрсатиш;

  - Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

  - Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

Belgilangan matnni o`qish uchun quyidagi tugmani bosing! FERGHANA.UZ